
Биография
Дмитрий Алексеевич Введенский — уролог, тиббиёт фанлари доктори (1942), профессор (1934). У 1887-йил 3-январда Москвада хирург Алексей Андреевич Введенский оиласида туғилган. Москва университетини тамомлаган (1911), шифокорлик унвонини 1912-йилда олган.
Биринчи жаҳон урушида фронтда хизмат қилган, Франсиядаги Россия экспедиция кучлари таркибида бўлган, кейин фуқаролар урушида қатнашган. 1920-йилда Тошкентдаги ҳарбий госпиталга юборилган, шундан кейин илмий фаолият билан шуғулланган: Туркистон университети тиббиёт факултетида ассистент, доцент, 1933—1934-йилдан урология кафедраси профессори; 1954-йилгача Тошкент тиббиёт институтининг урологик клиникасига раҳбарлик қилган.
Иккинчи жаҳон урушида кўнгилли сифатида фронтга кетган, 1-Украина фронтида тиббий гуруҳга бошчилик қилган. Ўзбекистон ССР Урология жамиятининг биринчи раиси бўлган. Сийдик йўллари касалликларини аниқлашда рентген нурларидан фойдаланиш ва жарроҳлик усулларини такомиллаштиришга оид 40 дан ортиқ илмий иш муаллифи. 1947-йилда хизмат кўрсатган фан арбоби унвони берилган. 1956-йил 11-сентабрда Тошкентда вафот этган.
Таълим
- Москва давлат университетиОлийгоҳ · 1911
Карьера
- Тошкент тиббиёт академиясиУрология кафедраси профессори · Тошкент · 1933–1956
Мукофотлар
- Ўзбекистон ССР фан арбоби1947 · Ўзбекистон ССР
Ҳаёт йўли
- 1887Туғилиши
Москвада туғилган.
- 1911Университет
Москва университетини тамомлаган.
- 1920Тошкентга келиши
Тошкентдаги ҳарбий госпиталга юборилган, илмий фаолиятни бошлаган.
- 1934Профессор
Урология кафедраси профессори (1956-йилгача).
- 1942Фан доктори
Тиббиёт фанлари доктори.
- 1947Унвон
Хизмат кўрсатган фан арбоби унвони берилган.
- 1956Вафоти
11-сентабрда Тошкентда вафот этган.