Асосий қисмга ўтиш

Хато ҳақида хабар бериш

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Таҳририят текшириб, саҳифани тузатади.

Ҳожиакбар Аҳмедов

Хонанда · Наманган

Ўзбек хонандаси (баритон) ва актёри, Ўзбекистон халқ ҳофизи (1939).

Биография

Ҳожиакбар Аҳмедов — ўзбек хонандаси (баритон) ва актёри. У 1906-йил 6-январда ҳозирги Наманган тумани Хонобод қишлоғида туғилган ва 1980-йил 3-майда Наманганда вафот этган.

Ҳамнафаслари Жаъфархон Умаров ва Жамолқори Ғиёсов билан бирга Катта Фарғона канали ва Шимолий Тошкент канали қурилишларида қатнашган. Наманган мусиқали драма театрида (1934–1941), сўнг Муқимий театрида (1941–1962) ишлаган.

Саҳнада Сардор («Тоҳир ва Зуҳра»), Хисрав («Фарҳод ва Ширин»), Деҳқон ота («Офтобхон»), Гўрўғли («Нурхон», «Равшан ва Зулхумор») ва бошқа образларни яратган. Репертуарида катта ашула ва оммабоп ўзбек қўшиқлари — «Ҳормангиз», «Каналимга келинг», «Эй, кўнгил», «Ҳур диёрим» ва бошқалар бор. 1939-йилда унга «Ўзбекистон халқ ҳофизи» унвони берилган. Наманган туманидаги болалар мусиқа мактаби унинг номи билан аталган.

Карьера

Мукофотлар

Ҳаёт йўли

  1. 1906
    Туғилиши

    6-январда Наманган тумани Хонобод қишлоғида туғилган.

  2. 1934
    Наманган театри

    1934–1941-йилларда Наманган мусиқали драма театрида ишлаган.

  3. 1939
    Халқ ҳофизи унвони

    «Ўзбекистон халқ ҳофизи» унвони берилган.

  4. 1941
    Муқимий театри

    1941–1962-йилларда Муқимий театрида ишлаган.

  5. 1980
    Вафоти

    3-майда Наманганда вафот этган.

Хато топдингизми?

Хато ҳақида хабар бериш

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Таҳририят текшириб, саҳифани тузатади.

Тузатиш таклиф қилиш