Асосий қисмга ўтиш
Кузма Лапкин

Хато ҳақида хабар бериш

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Таҳририят текшириб, саҳифани тузатади.

Кузма Лапкин

Олим

Иқтисодчи олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1979), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1964).

Фаолият:
Олим
Ҳаёт йиллари:
31 октабр 1904(84 ёш) ♏ — 19 июл 1989
  • Беруний номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти

Биография

Кузма Иванович Лапкин — иқтисодчи олим. У 1904-йил 31-октабрда Херсон вилоятининг Геническ шаҳрида туғилган, 1989-йил 19-июлда Тошкентда вафот этган. 1930-йилда Ўрта Осиё давлат университетининг иқтисод факултетини тугатган.

1930–1937-йилларда Ўрта Осиё давлат план комитети Иқтисодий тадқиқотлар институтида илмий ходим, Тошкент режалаштириш институти ва университетда ўқитувчи бўлган. 1954–1957-йилларда Ўзбекистон чорвачилик институтида бўлим мудири, кейин Ўрта Осиё қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институтида кафедра мудири, директор ўринбосари ва 1959-йилдан директор бўлган. 1972-йилдан Ўзбекистон Фанлар академияси Ишлаб чиқарувчи кучларни ўрганиш кенгашида сектор мудири, 1981–1987-йилларда академия витсе-президенти. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1964), профессор (1968), академик (1979).

Илмий ишлари қишлоқ хўжалигини режалаштириш ва бошқариш, колхозларни ихтисослаштиришнинг назарий асослари, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш истиқболларини башоратлаш масалаларига бағишланган. Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреати (1975); Октябр Инқилоби, Меҳнат Қизил Байроқ ва «Ҳурмат белгиси» орденлари билан тақдирланган.

Мукофотлар

Ҳаёт йўли

  1. 1904
    Туғилиши

    31-октабрда Геническ шаҳрида туғилган.

  2. 1930
    Университетни тугатди

    Ўрта Осиё давлат университетининг иқтисод факултетини тугатган.

  3. 1930
    План комитети институти

    Иқтисодий тадқиқотлар институтида илмий ходим (1930–1937).

  4. 1959
    Институт директори

    Ўрта Осиё қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти директори.

  5. 1964
    Фахрий унвон

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби унвони берилган.

  6. 1975
    Давлат мукофоти

    Беруний номидаги Давлат мукофоти лауреати.

  7. 1979
    Академик

    Ўзбекистон Фанлар академияси академиги.

  8. 1981
    Академия витсе-президенти

    Фанлар академияси витсе-президенти (1981–1987).

  9. 1989
    Вафоти

    19-июлда Тошкентда вафот этган.

Хато топдингизми?

Хато ҳақида хабар бериш

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Таҳририят текшириб, саҳифани тузатади.

Тузатиш таклиф қилиш