Биография
Низомий Хўқандий — тахаллус; шоирнинг асл исми Низомиддин, отасининг исми Муҳаммадаминхўжа. У XVII асрнинг охири ва XVIII асрнинг бошларида яшаган, таълим олиш учун Бухорога борган.
Шоирдан фалсафий мазмундаги «Мажмуат ул-мақосид» («Мақсадлар мажмуаси») китоби ҳамда тахминан уч юзта ғазал ва мухаммасдан иборат шеърлар тўплами қолган. Айрим шеърлари тошбосма баёзларда ҳам учрайди. Асарларида замонасидаги иллатлар қораланади, инсоний туйғулар, муҳаббат ва садоқат улуғланади; тил содда ва равон.
Асарлар
- Мажмуат ул-мақосид
Хато топдингизми?Тузатиш таклиф қилиш