Асосий қисмга ўтиш
Рихсивой Авазов

Хато ҳақида хабар бериш

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Таҳририят текшириб, саҳифани тузатади.

Рихсивой Авазов

Актёр

Ўзбек театр ва кино актёри, дубляж устаси, Ҳамза номидаги Ўзбек миллий академик драма театри артисти; Ўзбекистон халқ артисти (2000).

Биография

Рихсивой Авазов 1942-йил 10-январда Жанубий Қозоғистон вилоятининг Турбат қишлоғида туғилган. 1959-йилда Тошкентдаги 22-ўрта мактабни битириб, Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрида саҳна ишчиси бўлиб ишлаган ва шу билан бирга А. Н. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг драма ва кино актёрлиги факултети кечки бўлимида, Ўзбекистон халқ артисти Алберт Хачатуров қўлида ўқиган.

1965-йилда институтни тамомлагач, Ҳамза номидаги Ўзбек давлат (ҳозирги Ўзбек миллий) академик драма театрига актёр бўлиб қабул қилинди. Саҳнадаги биринчи образи «Сарвиқомат дилбарим» спектаклидаги Камол бўлди. Театрда Абдураззоқ (Шайхзода, «Мирзо Улуғбек»), Матлаб (Воҳидов, «Олтин девор»), Шпигелберг (Шиллер, «Қароқчилар»), Тиресий (Софокл, «Антигона»), Зевс (М. Карим, «Оловни ташлама, Прометей»), Амирхон (Уйғун, «Зебуннисо»), Нодиршоҳ (Фитрат, «Абулфайзхон»), Дарвешали (О. Ёқубов, «Бир кошона сирлари»), Мансур бахши (П. Қодиров, «Юлдузли тунлар»), Алишер Навоий («Сабъаи сайёр»), Брут (Шекспир, «Кориолан»), Амир Сайд (Самад, «Соҳибқирон Темур») ва бошқа кўплаб ролларни ижро этган.

Авазов телевидение ва кинода ҳам ишлаган: «Алишер Навоий» видеофилмида Ғиёсиддин, «Юлдузли тунлар»да Аҳмад Танбал, «Гирдоб»да Қўшмоқов, «Касалхона» филмида академик Йўлдошев, «Кун ва тун» телеспектаклида Бобур ролларини ижро этган; телевидениедаги «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи» кўрсатувида ҳам иштирок этган. Кўп йиллар «Ўзбекфилм» киностудиясининг дубляж гуруҳида фаол қатнашиб, мингдан ортиқ бадиий филм ва киносериалга овоз берган.

2000-йилда Рихсивой Авазовга «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвони берилди. У 2013-йил 26-февралда 71 ёшида вафот этди.

Карьера

Мукофотлар

Ҳаёт йўли

  1. 1942
    Туғилиши

    10-январда Жанубий Қозоғистон вилоятининг Турбат қишлоғида туғилган.

  2. 1959
    Мактабни тугатиши

    Тошкентдаги 22-ўрта мактабни битирган; опера ва балет театрида саҳна ишчиси, кечки бўлимда актёрликни ўқиган.

  3. 1965
    Ҳамза театрига қабул қилиниши

    Институтни тамомлаб, Ҳамза номидаги Ўзбек давлат академик драма театрига актёр бўлиб қабул қилинган; биринчи роли — Камол («Сарвиқомат дилбарим»).

  4. 2000
    Халқ артисти унвони

    «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвони берилган.

  5. 2013
    Вафоти

    26-февралда Тошкентда 71 ёшида вафот этган.

Фильмография

НомиЙил
Алишер Навоий—
Юлдузли тунлар—
Гирдоб—
Касалхона—
Кун ва тун—
Хато топдингизми?

Хато ҳақида хабар бериш

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Таҳририят текшириб, саҳифани тузатади.

Тузатиш таклиф қилиш
Рихсивой Авазов биографияси (1942–2013) — Актёр | Shaxs.uz