
Сайёра Мирҳодиева
Ўзбек кино актрисаси; «Осмондаги болалар» филмларида Лоланинг онаси ролини ижро этган, «Шайтанат» ва «Аёл зоти» сериалларида суратга тушган.
Маълумот:
- Фаолият:
- Актриса, Кино актрисаси
Биография
Сайёра Мирҳодиева — ўзбек кино актрисаси. Kino-teatr.ru'да унинг исми «Сайёра Мирходиева» шаклида берилган, 1979-йилги «Ичкуёв» филми титрларида эса «Сайёра Азимова» деб кўрсатилган.
«Осмондаги болалар» (2002) ва «Осмондаги болалар 2» (2004) филмларида Лоланинг онасини, «Шайтанат» (1998) сериалида Маҳмуднинг хотинини, «Аёл зоти» сериалида Гулияни, «Опа-сингиллар» сериалида Гулнорани ижро этган.
Фильмография
| Номи | Йил |
|---|---|
| Снипер | 2019 |
| Зурёд | 2017 |
| Икки дунёси куйган | 2013 |
| Опа-сингиллар | 2010 |
| Ватан | 2006 |
| Осмондаги болалар-2 | 2004 |
| Осмондаги болалар | 2002 |
| Аёл зоти | 1998 |
| Шайтанат | 1998 |
| Ичкуёв | 1979 |
Хато топдингизми?Тузатиш таклиф қилиш