Асосий қисмга ўтиш

Хато ҳақида хабар бериш

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Таҳририят текшириб, саҳифани тузатади.

Тўра Қурёзов

Рассом · 88 ёш · Хоразм

Рангтасвир устаси, Ўзбекистон халқ рассоми (1999), Хоразм тарихи ва маданиятига бағишланган асарлар муаллифи.

Фаолият:
Рассом
Туғилган:
24 феврал 1938(88 ёш) ♓
Туғилган жой:
Хоразм
  • Ўзбекистон халқ рассоми

Биография

Тўра Қурёзов — ўзбек рангтасвир устаси. У 1938-йил 24-февралда Хива туманидаги Журён қишлоғида туғилган. Бенков номидаги Республика рассомлик билим юртини (1960) ва Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини (1975) тамомлаган.

1960–1970-йилларда Қорақалпоғистон давлат санъат музейида рассом бўлиб ишлаган, 1970–1975-йилларда Ўзбекистон рассомлар уюшмасининг Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти ҳудудий бўлимига раҳбарлик қилган; 1975-йилдан Тошкентда яшаб ижод қилади. Дастлабки асарларида замондошлари портретларини яратди («Туркман қизи», 1960; «Хива манзараси», 1961; «Чавгон ўйини», 1980). 1980-йиллардан Хоразмнинг қадимий тарихи, этнографияси ва маданияти, давлат арбоблари ва алломаларини тасвирлайди: «Тупроққалъа» (1987), «Алвидо, Орол!» (1991), «Жалолиддин жангда» (1991), «Уйғониш» (1993), «Нажмиддин Кубро» (1996), «Жалолиддин Мангуберди» (1998).

Асарлари республика ва халқаро кўргазмаларда намойиш этилган, АҚШ, Италия, Япония, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар музей ва тўпламларида сақланади. 2017-йилда Ўзбекистон Бадииёт академиясининг кўргазмалар марказий залида 80 йиллигига бағишланган «Тарих саҳифалари» кўргазмаси очилган (тахминан 200 асар).

Таълим

Карьера

Мукофотлар

Ҳаёт йўли

  1. 1938
    Хива туманининг Журён қишлоғида туғилди
  2. 1960
    Бенков номидаги рассомлик билим юртини тамомлади

    Қорақалпоғистон давлат санъат музейида рассом бўлиб ишлай бошлади

  3. 1970
    Рассомлар уюшмаси ҳудудий бўлими раҳбари

    Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти бўлими, 1975-йилгача

  4. 1975
    Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлади

    Тошкентга кўчиб ўтди

  5. 1999
    Ўзбекистон халқ рассоми унвони берилди
  6. 2017
    «Тарих саҳифалари» шахсий кўргазмаси

    Тошкент, Ўзбекистон Бадииёт академияси, 80 йиллик

Хато топдингизми?

Хато ҳақида хабар бериш

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Таҳририят текшириб, саҳифани тузатади.

Тузатиш таклиф қилиш
Тўра Қурёзов биографияси (1938) — Рассом | Shaxs.uz