Биография
Виктор Василевич Пославский — гидротехник олим ва мелиоратор. У 1896-йил 10-ноябрда Батумида туғилган, 1915-йилда Фарғонадаги гимназияни тугатган. 1923-йилда Москва қишлоқ хўжалиги академиясини тамомлаган; Биринчи жаҳон уруши ва фуқаролар урушида қатнашган.
1923-йилдан Ўрта Осиё шаҳарларидаги сув хўжалиги муассасаларида ишлаб, суғориш тизимлари ва гидротехника иншоотларини лойиҳалаш ва қуришда қатнашган. Катта Фарғона канали бош узели қурилишига раҳбарлик қилган, Шимолий Тошкент канали қурилиши ва Фарҳод ГЕСини лойиҳалаш бўйича бош муҳандис бўлган, 1949–1950-йилларда Ўрта Осиё ирригация илмий-тадқиқот институти директори бўлган. 1943-йилда ЎзССР Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси, 1943–1947-йилларда унинг витсе-президенти, 1966-йилда ВАСХНИЛ академиги бўлган.
Илмий ишлари суғориш ва Ўрта Осиё сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга бағишланган; кўндаланг уюрма ҳодисасига асосланган сув олиш узелларининг оригинал конструкциясини яратган, каналлар қурилишида биринчилардан бўлиб полимер материаллардан фойдаланган; 110 га яқин илмий иш муаллифи. 1950-йилдан Москвада ишлаган. 1950-йилда унга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби унвони, 1976-йилда Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони берилган; тўрт марта Ленин ордени билан мукофотланган. 1979-йил 17-майда вафот этган.
Карьера
- Ўзбекистон ССР Фанлар академиясиҲақиқий аъзо, витсе-президент · Тошкент · 1943–…ҳозирги номи — Ўзбекистон Фанлар академияси
Мукофотлар
- Ўзбекистон ССР фан арбоби1950 · Ўзбекистон ССР
Социалистик Меҳнат Қаҳрамони1976 · СССР
Ленин ордени1939 · СССР
«Ҳурмат белгиси» ордени1939 · СССР
Ҳаёт йўли
- 1896Батумида туғилган
- 1923Москва қишлоқ хўжалиги академиясини тамомлаган; Ўрта Осиёда сув хўжалигида иш бошлаган
- 1939Катта Фарғона канали бош узели қурилишига раҳбарлик (1940-йилгача)
- 1942Шимолий Тошкент канали ва Фарҳод ГЕС лойиҳаси бўйича бош муҳандис
- 1943ЎзССР ФА ҳақиқий аъзоси, витсе-президент (1947-йилгача)
- 1949Ўрта Осиё ирригация илмий-тадқиқот институти директори
- 1950Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби; Москвага кўчган
- 1976Социалистик Меҳнат Қаҳрамони
- 1979Москвада вафот этган