Биография
Владимир Владимирович Яхонтов — энтомолог олим. 1899-йил 23-ноябрда ҳозирги Россия Курган вилояти Шадринск туманида туғилган. 1927-йилда Ленинград амалий зоология ва фитопатология институтини, шу билан бирга чет тиллар институтини тугатган.
Фаолиятини Бухоро яқинидаги Широбудин тажриба станциясида бўлим бошлиғи сифатида бошлаган (1927—1929). Кейин Тошкент қишлоқ хўжалиги институтида ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедрасида доцент ва профессор, энтомология ва зоология кафедраси мудири бўлиб ишлаган. 1961—1965-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология ва паразитология институтига раҳбарлик қилган.
Илмий ишлари ғўза ва беда зараркунандалари, ҳашаротлар экологияси ҳамда экин зараркунандаларига қарши биологик курашга бағишланган. У Ўрта Осиёдаги трипсларнинг 10 та янги турини аниқлаган. 1970-йил 17-январда Тошкентда вафот этган.
Мукофотлар
- Ўзбекистон ССР фан арбоби1960 · Ўзбекистон ССР
Ҳаёт йўли
- 1927Институтни тугатган
Институтни тугатган
- 1927—1929Широбудин тажриба станциясида бўлим бошлиғи
Широбудин тажриба станциясида бўлим бошлиғи
- 1935—1970Тошкент қишлоқ хўжалиги институтида энтомология ва зоология кафедраси мудири (1935—1961, 1965—1970)
Тошкент қишлоқ хўжалиги институтида энтомология ва зоология кафедраси мудири (1935—1961, 1965—1970)
- 1961—1965Зоология ва паразитология институти директори
Зоология ва паразитология институти директори
- 1970Вафоти
Вафоти