Абдушукур Хоназаров
Олим · 87 ёш · Тошкент вилояти
Ўзбек ўрмоншунос олими, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1989), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси бўлган (1991–2000).
- Фаолият:
- Олим
- Туғилган:
- 1 март 1939(87 ёш) ♓
- Туғилган жой:
- Бўстонлиқ тумани, Тошкент вилояти
Биография
Абдушукур Абдухалилович Хоназаров 1939-йил 1-мартда Бўстонлиқ туманининг Сойлиқ қишлоғида туғилган. Ўрмоншунос муҳандис олим, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (1984), профессор (1995), Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси академиги (1991). 1962-йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.
Ўрта Осиё ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида кичик ва катта илмий ходим, тоғ мелиорацияси бўлими мудири (1968–1985; 1978–1979-йилларда Афғонистонда ўрмон хўжалиги бўйича маслаҳатчи), институт директори (1985–1990) бўлган. «ЎзбекЎрмон» ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори (1990–1991), Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси (1991–2000), Ўзбекистон ўрмон хўжалиги институти директори (2001–2004) лавозимларида ишлаган. 2004-йил декабрдан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари — қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори; 1995-йилдан Тошкент аграр университетида ўрмончилик ва ўрмон мелиорацияси кафедраси мудири.
Илмий ишлари тоғ ёнбағрларида тупроқ эрозияси, сел ҳодисалари ва уларга қарши кураш, ўрмон мелиорацияси, ёнғоқ мевали ва тез ўсувчи дарахтлар плантациялари ҳамда экология масалаларига бағишланган. «Ўрмоншунослик» (2001), «Ўзбекистонда ўрмонзорлар барпо қилиш асослари» (2002), «Иҳота дарахтзорлари ва деҳқончилик» (2002) каби дарслик ва қўлланмалар муаллифи.
Мукофотлар
- Ўзбекистон ССР фан арбоби1989 · Ўзбекистон ССР
Ҳаёт йўли
- 1939Туғилиши
1-мартда Бўстонлиқ туманида туғилган.
- 1962Институтни тамомлаши
Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.
- 1968Илмий-тадқиқот институти
Ўрта Осиё ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида ишлай бошлаган.
- 1984Фан доктори
Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори даражасини олган.
- 1985Институт директори
1990-йилгача ўрмон хўжалиги институтининг директори.
- 1989Хизмат кўрсатган фан арбоби
Унвон берилган.
- 1991Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси
2000-йилгача қўмита раиси; шу йили академик бўлган.
- 1995Профессор
Профессор унвони; Тошкент аграр университетида кафедра мудири.
- 2001Ўрмон хўжалиги институти
2004-йилгача Ўзбекистон ўрмон хўжалиги институти директори.
- 2004Вазир ўринбосари
Декабрдан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари.