Берди бахши
Пискент туманидан халқ достончиси; ундан «Алпомиш» достони 1926-йилда ёзиб олинган.
Маълумот:
- Фаолият:
- Хонанда, Халқ қўшиқчиси
- Ҳақиқий исми:
- Бердиёр Пиримқул ўғли
- Туғилган жой:
- Пискент тумани, Тошкент вилояти
Биография
Берди бахши (Бердиёр Пиримқул ўғли) — ўзбек халқ достончиси. XIX асрнинг 2-ярми ва XX асрнинг 30-йилларида Тошкент вилояти Пискент тумани Эвалак қишлоғида яшаган.
Ундан фақат «Алпомиш» достони 1926-йилда ёзиб олинган; қўлёзма Ўзбекистон Фанлар академияси Адабиёт институтида сақланади. Достон мазмуни жиҳатидан бошқа вариантларга яқин, бадиий шакли жиҳатидан эса ишқий-романтик достонларга ўхшайди. Услубида лиризм, халқ қўшиқлари ва ўланлари, самимий юмор сезилиб туради.
Унинг ижоди Оҳангарон ва Пискент атрофларида ўзига хос достончилик мактаби бўлганидан далолат беради.
Ҳаёт йўли
- 1926«Алпомиш» ёзиб олинди
Ундан «Алпомиш» достони ёзиб олинган.
Хато топдингизми?Тузатиш таклиф қилиш