Асосий қисмга ўтиш

Хато ҳақида хабар бериш

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Таҳририят текшириб, саҳифани тузатади.

Дилмурод Дўст

Ёзувчи · 36 ёш · Жиззах

Зомин туманида туғилган шоир ва журналист; «Маърифат» газетаси ходими, «Ташриф» тўплами муаллифи.

Фаолият:
Ёзувчи, Шоир
Туғилган:
5 декабр 1989(36 ёш) ♐
Туғилган жой:
Зомин тумани, Жиззах

Биография

Дилмурод Дўст (Дилмурод Абдуллаевич Дўстбеков) — шоир ва журналист. У 1989-йил 5-декабрда Жиззах вилояти Зомин туманидаги Бешбулоқ қишлоғида зиёли оилада дунёга келган. Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги 11-мактабда ўқигач, Гулистон санъат коллежининг халқ чолғулари бўлимини 2008-йилда тугатган ва Сирдарё вилояти Халқ ижодиёти марказида ишлаган.

2012-йилда унинг «Ташриф» номли биринчи шеърий тўплами чоп этилди. Ўша йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факултетига ўқишга кириб, 2016-йилда диплом олди. Талабалик йилларидаёқ «Адолат кўзгуси» газетасида мусаҳҳиҳ бўлган, кейин «Маърифат» газетасида курер, мухбир бўлиб ишлаган; ҳозир шу нашрнинг адабиёт саҳифаси ходими.

Шеърлари «Шарқ юлдузи» журналида ва ижодкорлар сайтларида эълон қилинган; устози сифатида «Таҳрирнинг пири» Маҳмуд Саъдийни тилга олади.

Таълим

Карьера

Ҳаёт йўли

  1. 1989
    Туғилган

    Зомин туманидаги Бешбулоқ қишлоғи.

  2. 2008
    Коллежни тамомлади

    Гулистон санъат коллежининг халқ чолғулари бўлими.

  3. 2012
    Биринчи китоб

    «Ташриф» шеърий тўплами чоп этилди; жаҳон тиллари университетига ўқишга кирди.

  4. 2016
    Университетни тамомлади

    Халқаро журналистика факултети.

  5. «Маърифат»да

    Курер, мухбир, ҳозир адабиёт саҳифаси ходими.

Асарлар

  • «Ташриф» (2012)
Хато топдингизми?

Хато ҳақида хабар бериш

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Таҳририят текшириб, саҳифани тузатади.

Тузатиш таклиф қилиш