Биография
Дмитрий Борисович Рябичев — ҳайкалтарош. 1926-йил 1-сентабрда Украинанинг Малин шаҳрида туғилган, 1995-йилда вафот этган. Ленинград муҳандислик-қурилиш институтини (1949) ва Москва бадиий саноат билим юртини (1954) тамомлаган.
Асосан монументал ёдгорлик ҳайкалтарошлиги соҳасида ишлаган; асарларида композицион яхлитлик, шакл ифодалилиги ва улуғворликка эришган. Муаллифи бўлган ёдгорликлар: «Владимир шаҳрининг 850 йиллиги» (бронза, 1959, Владимир), «Ойбек» (гранит, 1971, Тошкент), «Жасорат» (1976, Тошкент), «Халқлар дўстлиги» (1982, Тошкент).
1964-йилда Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати бўлган; 1976-йилда Ўзбекистон, 1978-йилда Россия Федерацияси халқ рассоми унвонлари берилган.
Мукофотлар
Ўзбекистон ССР халқ рассоми1976 · Ўзбекистон ССР
Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти1964 · Ўзбекистон ССР
Ҳаёт йўли
- 1926Малинда туғилди
- 1949Ленинград муҳандислик-қурилиш институтини тамомлади
- 1954Москва бадиий саноат билим юртини тамомлади
- 1959«Владимир шаҳрининг 850 йиллиги» ёдгорлиги
- 1964Ҳамза номидаги Давлат мукофоти
- 1971«Ойбек» ҳайкали, Тошкент
- 1976Ўзбекистон халқ рассоми; «Жасорат» ёдгорлиги
- 1978Россия халқ рассоми унвони
- 1982«Халқлар дўстлиги» ёдгорлиги, Тошкент
- 1995Вафот этди
Хато топдингизми?Тузатиш таклиф қилиш