Ўзбекистон халқ артисти (1999), Муқимий номидаги мусиқали театр актёри.
- Фаолият:
- Актёр, Дубляж актёри, Кино актёри, Театр актёри
- Туғилган:
- 28 август 1936(90 ёш) ♍
- Туғилган жой:
- Тошкент
Биография
Файзулла Аҳмедов — ўзбек театр ва кино актёри. У 1936-йил 28-августда Тошкентда туғилган. Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати институтини 1963-йилда тамомлаган.
1958-йилдан Муқимий номидаги театрда актёр. Саҳнада Султон («Жон қизлар»), Самандаров («Ужарлар»), Герсог Арсенио («Ун иккинчи кеча»), Жайноб Ботир («Равшан ва Зулхумор»), Тошболта («Тошболта ошиқ тадбиркор»), Ҳаққули («Нодирабегим»), Болтабой («Қуёвлар конкурси»), Отажон моряк («Супер қайнона») образларини яратган.
Кинода Бобо («Навоий»), Дарвеш Гов («Бобур»), Ориф ота («Кўнгил кўчалари»), Жаббор («Акбарнинг саргузашти»), Раҳмонберди («Ёлғиз ёдгорим») ролларини ижро этган. Мингдан ортиқ филмни дубляж қилишда иштирок этган.
1999-йилда унга «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвони берилган.
Карьера
- Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали театриАктёр · Тошкент · 1958–ҳозиргача
Мукофотлар
Ўзбекистон халқ артисти1999 · Ўзбекистон
Ҳаёт йўли
- 1936Туғилиши
28-августда Тошкентда туғилган.
- 1958Муқимий театри
Муқимий номидаги театрда актёр бўлиб ишлай бошлаган.
- 1963Институтни тамомлаши
Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган.
- 1999Халқ артисти
Ўзбекистон халқ артисти унвони берилган.