Асосий қисмга ўтиш
Исмоил Жалилов

Хато ҳақида хабар бериш

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Таҳририят текшириб, саҳифани тузатади.

Исмоил Жалилов

Хонанда · 78 ёш · Тошкент

Опера хонандаси (драматик тенор), Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон миллий симфоник оркестри бадиий раҳбари.

Фаолият:
Хонанда, Опера хонандаси
Ҳақиқий исми:
Исмоил Тўлаганович Жалилов
Туғилган:
29 январ 1948(78 ёш) ♒
Туғилган жой:
Тошкент
  • Ўзбекистон халқ артисти
  • Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист

Биография

Исмоил Жалилов — ўзбек опера хонандаси (драматик тенор). У 1948-йил 29-январда Тошкентда туғилган. Москва консерваториясида таҳсил олган (1976—1980).

«Ялла» ансамблида (1975—1976), Катта театрда (1979—1981), Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрида (1981—1990) ва Россия радио ва телевидениеси эстрада-симфоник оркестрида (1990—1998) яккахон хонанда бўлган. 1998-йилдан Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг бадиий раҳбари.

Нафис, кучли ва кенг диапазонли овози билан ўзбек ва Европа операларида асосий ролларни ижро этган: Чўпон («Майсаранинг иши»), Розий («Зебуннисо»), Герсог («Риголетто»), Алфред («Травиата»), Хосе («Кармен»). Концерт репертуарида ўзбек ва чет эл бастакорлари асарлари ҳамда халқ қўшиқлари бор.

АҚШ, Европа ва Осиё мамлакатларида гастролда бўлган; 1979-йилда Рио-де-Жанейро халқаро танлови ғолиби. 2000-йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони берилган.

Таълим

Карьера

Мукофотлар

Ҳаёт йўли

  1. 1948
    Туғилиши

    29-январда Тошкентда туғилган.

  2. 1976
    Москва консерваторияси

    1980-йилгача Москва консерваториясида ўқиган.

  3. 1979
    Рио-де-Жанейро танлови

    Рио-де-Жанейро халқаро танлови ғолиби.

  4. 1981
    Навоий номидаги опера театри

    1990-йилгача яккахон хонанда.

  5. 1990
    Эстрада-симфоник оркестр

    1998-йилгача Россия радио ва телевидениеси оркестрида яккахон хонанда.

  6. 1998
    Миллий симфоник оркестр

    Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг бадиий раҳбари.

  7. 2000
    Халқ артисти унвони

    Ўзбекистон халқ артисти унвони берилган.

Хато топдингизми?

Хато ҳақида хабар бериш

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Таҳририят текшириб, саҳифани тузатади.

Тузатиш таклиф қилиш