Биография
Жалил Ҳакимов 1920-йил 16-майда Тошкентда туғилган, наққош. 1935–1938-йилларда Тошкент бадиий ўқув ишлаб чиқариш комбинатида Олимжон Қосимжоновдан таълим олган. 1948-йилгача умумтаълим мактабларида ўқитувчи бўлган, 1948-йилдан Островский номидаги пионерлар саройида тўгарак раҳбари, 1951-йилдан Бенков номидаги Республика рассомлик билим юртида наққошликдан дарс берган.
У қоғоз, ёғоч ва ганчга бўяма нақш ишлаш санъатини, айниқса ҳандасий нақшлар ечимини пухта эгаллаган; гулли гириҳни кўп қўллаган. Нақшлари аниқлиги, майда қисмларга бойлиги, ёрқин яшил колорити билан ажралиб турган.
Тошкентдаги «Мовий гумбазлар» чойхонаси (1970), марказий универмаг (1971), Тошкент вокзали (1978) ва бошқа жамоат биноларидаги безаклар унинг ишидир; меъморий обидаларни таъмирлашда ҳам қатнашган. Ишлари республика музейларида сақланади. А. Илҳомов, К. Каримов, М. Тўраев каби шогирдлар етиштирган. 1969-йилда халқ рассоми унвони берилган; 1980-йил 29-октабрда вафот этган.
Карьера
- П. Бенков номидаги Республика рассомлик билим юртиНаққошликдан ўқитувчи · Тошкент · 1951–…ҳозирги номи — П. Бенков номидаги Республика рассомлик билим юрти
Мукофотлар
Ўзбекистон ССР халқ рассоми1969 · Ўзбекистон ССР
Ҳаёт йўли
- 1935Олимжон Қосимжоновдан таълим олди
Тошкент бадиий ўқув ишлаб чиқариш комбинатида, 1938-йилгача.
- 1948Пионерлар саройида тўгарак раҳбари
Островский номидаги пионерлар саройи.
- 1951Бенков номидаги билим юртида ўқитувчи
Наққошликдан дарс берган.
- 1969Халқ рассоми унвони
Ўзбекистон халқ рассоми.
- 1970«Мовий гумбазлар» чойхонаси безаги
Тошкентдаги жамоат биноси.
- 1978Тошкент вокзали безаги
Нақшин безаклар.