
Ютуқлар
- 🥈Кумуш медал, 57 кг гача (Ж2)Париж-2024 Паралимпия ўйинлари, пара дзюдо (2024)
Биография
Кумушхон Ходжаева — ўзбекистонлик пара дзюдочи, Ж2 классида (кўриш қобилияти чекланган спортчилар) 57 кг гача вазн тоифасида беллашади. У 1997-йил 20-июлда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган.
2022-йилдан Ўзбекистоннинг пара дзюдо бўйича терма жамоаси аъзоси. 2023-йилда жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган ва шу натижа билан Париж-2024 Паралимпия ўйинларига йўлланма олган.
2024-йил 6-сентабрда Парижда ярим финалда испаниялик Марта Арсе Пайнони мағлуб этди, финалда эса япониялик Жунко Хиросега ютқазиб, кумуш медал соҳиби бўлди.
Карьера
Ҳаёт йўли
- 2022Ўзбекистон терма жамоаси
Пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси.
- 2023Жаҳон чемпионати
Пара дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медал.
- 2024Париж Паралимпия ўйинлари
57 кг гача вазн тоифаси, Ж2 класси, кумуш медал.
Хато топдингизми?Тузатиш таклиф қилиш