Биография
Муборак Сайдақулович Йўлдошев — театр рассоми. У 1934-йил 23-февралда Чимкентда туғилган. 1962-йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган; Ч. Аҳмаров, М. Саидов ва В. Рифтинлардан таълим олган.
1962–1964-йилларда Навоий номидаги академик опера ва балет катта театрида рассом бўлиб ишлаган (Пуччинининг «Флория Тоска» операси ва бошқалар). 1964–1972-йилларда Самарқанд опера ва балет театрида катта рассом бўлган: С. Бобоевнинг «Ёрилтош» ва «Ҳамза» опералари, Асафевнинг «Боқчасарой фаввораси», Равелнинг «Болеро», Баласаняннинг «Лайли ва Мажнун» балетлари ва бошқа спектаклларнинг саҳна безакларини яратган. 1972–1980-йилларда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида дарс берган.
Ижодида тарихий мавзу етакчи ўрин тутади: «Гўрўғли», «Кўҳна Урганч», «Алпомиш», «Авесто», «Хўжа Ҳофиз» туркумларидаги асарлар, «Амир Темур» триптихи. У портретлар («Композитор Карим ҳожи», «Эргаш Жуманбулбул», «Пулкан шоир», «Ислом шоир»), «Самарқанд бозори», «Амир Темур мақбараси» каби мавзули асарлар ва натюрмортлар («Сирен») муаллифи. 1965-йилдан республика ва хорижий кўргазмаларда иштирок этади.
2000-йилда унга «Ўзбекистон халқ рассоми» фахрий унвони берилган.
Карьера
- Государственный театр оперы и балета имени Алишера НавоиРассом · Тошкент · 1962–1964ҳозирги номи — Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театри
- Самарқанд опера ва балет театриБош рассом · Самарқанд · 1964–1972
- Ташкентский государственный театрально-художественный институт имени А. Н. ОстровскогоПедагог · Тошкент · 1972–1980ҳозирги номи — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
Мукофотлар
Ўзбекистон халқ рассоми2000 · Ўзбекистон
Ҳаёт йўли
- 1934Туғилиши
23-февралда Чимкентда туғилган.
- 1962Институтни тугатиши
Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган.
- 1962Катта театрда рассом
Навоий номидаги опера ва балет катта театрида рассом бўлиб ишлаган (1964-йилгача).
- 1964Самарқанд театрида катта рассом
Самарқанд опера ва балет театрида катта рассом (1972-йилгача).
- 1965Кўргазмалар
Республика ва хорижий кўргазмаларда иштирок эта бошлаган.
- 1972Педагоглик
Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида дарс берган (1980-йилгача).
- 2000Халқ рассоми унвони
«Ўзбекистон халқ рассоми» унвони берилган.