Асосий қисмга ўтиш
Муҳаммад Рафиқов

Хато ҳақида хабар бериш

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Таҳририят текшириб, саҳифани тузатади.

Муҳаммад Рафиқов

Актёр · Бухоро

Бухоро театрининг актёри ва режиссёри, «Шайтанат», «Соҳибқирон» каби телесериал роллари билан танилган; Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон санъат арбоби.

Фаолият:
Актёр, Кино актёри, Театр актёри
Ҳақиқий исми:
Муҳаммад Муҳиддинович Рафиқов
Ҳаёт йиллари:
26 октабр 1940(80 ёш) ♏ — 11 август 2021
Туғилган жой:
Бухоро
  • Ўзбекистон санъат арбоби
  • Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
  • «Дўстлик» ордени

Биография

Муҳаммад Муҳиддинович Рафиқов — ўзбек театр ва кино актёри, режиссёр. 1940-йил 26-октабрда Бухорода туғилган. 1966-йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган.

1966–1967-йилларда Ҳамза номидаги театрда, 1967–1983-йилларда Бухоро театрида актёр бўлиб ишлаган (1981–1983-йилларда театр директори). 1983-йилдан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг бош режиссёри.

Саҳнада Ҳамлет (Шекспирнинг «Ҳамлет»и), Хлестаков («Ревизор»), Шоҳ Баҳром («Дилором»), Ибн Сино («Ибн Сино»), Темирхон («Неркес»), Йўлдош («Қопқон»), Нодир («Олтин девор»), Каримов («Комиссия») каби ролларни ижро этган. Филмларда Ҳожир («Рустам ва Суқроб»), Вали («Сиёвуш ҳақида қисса»), Акром («Лайлак келди, ёз бўлди»), Усмонбек қўрбоши («Афсонага айланган қиз»), телефилм ва телесериалларда Шайбонийхон («Бобур»), Амир Темур («Соҳибқирон»), Имом ал-Бухорий, Ибн Сино («Ҳаким ва ажал»), Абдураҳмон табиб («Шайтанат»), Музаффархон («Амир Музаффархон») образларини яратган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (2003) унвонлари ва «Дўстлик» ордени соҳиби. 2021-йил 11-августда Бухорода вафот этган.

Таълим

Карьера

Мукофотлар

Ҳаёт йўли

  1. 1940
    Туғилиши

    26-октабрда Бухорода туғилган.

  2. 1966
    Институтни тугатиши

    Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битирган; Ҳамза номидаги театрда ишлаган (1966–1967).

  3. 1967
    Бухоро театри

    Бухоро театрида актёр бўлиб ишлай бошлаган.

  4. 1981
    Театр директори

    Бухоро театри директори (1981–1983).

  5. 1983
    Телерадиокомпания

    Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг бош режиссёри.

  6. 2003
    Фахрий унвон

    Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби унвони берилган.

  7. 2021
    Вафоти

    11-августда Бухорода вафот этган.

Фильмография

НомиЙил
Рустам ва Суқроб—
Сиёвуш ҳақида афсона—
Лайлак келди, ёз бўлди—
Афсонага айланган қиз—
Бобур—
Кеча ва кундуз—
Имом ал-Бухорий—
Соҳибқирон—
Шайтанат—
Ҳаким ва ажал—
Амир Музаффархон—
Қўқон шамоли—
Афсонавий қиз1980
Адвентурес ин Чатранга Country2008
Элпарвар2019
Хато топдингизми?

Хато ҳақида хабар бериш

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Таҳририят текшириб, саҳифани тузатади.

Тузатиш таклиф қилиш