Асосий қисмга ўтиш

Хато ҳақида хабар бериш

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Таҳририят текшириб, саҳифани тузатади.

Султон Отажонов

Ҳунарманд · 89 ёш · Хоразм

Хоразм кулоллик мактаби вакили, Ўзбекистон халқ устаси (1999).

Фаолият:
Ҳунарманд
Туғилган:
5 ноябр 1937(89 ёш) ♏
Туғилган жой:
Хоразм
  • Ўзбекистон халқ устаси

Биография

Султон Отажонов — кулол, Ўзбекистон халқ устаси. 1937-йил 5-ноябрда Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида туғилган. Таниқли сулолавий кулоллар авлоди давомчиси, Хоразм кулоллик мактабининг йирик намояндаларидан бири.

Кулоллик касбини отаси Отажон Матёқубов ва уста Раҳимберди Матчоновдан ўрганган. Сополдан бодия, коса, лаган ва бошқа кўплаб идишларнинг ноёб намуналарини яратган, ишларида оқ ангобдан унумли фойдаланади; биноларнинг деворларига сополдан намоёнлар ишлаган.

Республика ва хориждаги ҳунармандлик, халқ амалий санъати кўргазма ва ярмаркаларида қатнашган, асарлари республика ҳамда хорижий музей ва коллекциялардан жой олган. 1999-йилда «Ўзбекистон халқ устаси» унвони берилган.

Мукофотлар

Ҳаёт йўли

  1. 1937
    Туғилиши

    5-ноябрда Хоразм вилояти Янгиариқ туманида туғилган.

  2. 1999
    Халқ устаси унвони

    «Ўзбекистон халқ устаси» унвони берилган.

Хато топдингизми?

Хато ҳақида хабар бериш

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Таҳририят текшириб, саҳифани тузатади.

Тузатиш таклиф қилиш