Биография
Убайдулла Бурҳонов — актёр, режиссёр ва бадиий сўз устаси. У 1921-йилда Тошкентда туғилган, 1998-йил 19-февралда вафот этган. Шукур Бурҳоновнинг укаси. 1946-йилда Ўрта Осиё давлат университетини тамомлаган.
1948–1958-йилларда Ўзбекистон радиоэшиттириш давлат қўмитасида адабий-драматик эшиттиришлар муҳаррири, режиссёр, бош муҳаррир ва бадиий-мусиқали эшиттиришлар бошқармаси бошлиғи бўлган. 1958–1967-йилларда Тошкент телестудиясининг бош муҳаррири, 1967–1985-йилларда Узтелерадио компанияси раисининг ўринбосари бўлган.
«Қутлуғ қон», «Зайнаб ва Омон» каби кўплаб радиопостановкаларнинг инссенировка муаллифи. «Лайло Шарипова куйлайди», «Ўзбек цирки аренасида» каби телевизион филмларни ссенарийчи ва режиссёр сифатида яратган. Кинода «Гуллар очилганда» филмида Рустамов, «Қутлуғ қон»да Деҳқонбой ва бошқа ролларни ўйнаган; бадиий сўз устаси сифатида «Эгмонт», «Ҳаким ва ажал» асарларини ижро этган. 1977-йилда унга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби унвони берилган.
Таълим
Карьера
- Государственный комитет Совета министров Узбекской ССР по телевидению и радиовещанию (с 1978 — Гостелерадио Узбекской ССР)Раис ўринбосари · Тошкент · 1967–1985ҳозирги номи — Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
- Тошкент телестудиясиБош муҳаррир · Тошкент · 1958–1967
Мукофотлар
- Ўзбекистон ССР санъат арбоби1977 · Ўзбекистон ССР
Ҳаёт йўли
- 1946Ўрта Осиё давлат университетини тамомлаган
Ўрта Осиё давлат университетини тамомлаган
- 1948–1958Ўзбекистон радиоэшиттириш давлат қўмитасида муҳаррир, режиссёр, бош муҳаррир, бошқарма бошлиғи
Ўзбекистон радиоэшиттириш давлат қўмитасида муҳаррир, режиссёр, бош муҳаррир, бошқарма бошлиғи
- 1958–1967Тошкент телестудиясининг бош муҳаррири
Тошкент телестудиясининг бош муҳаррири
- 1967–1985Узтелерадио компанияси раисининг ўринбосари
Узтелерадио компанияси раисининг ўринбосари
- 1977Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби
Фильмография
| Номи | Йил |
|---|---|
| Қутлуғ қон | 1956 |
| Ленин йўлланмаси билан | 1957 |