Асосий қисмга ўтиш

Хато ҳақида хабар бериш

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Таҳририят текшириб, саҳифани тузатади.

Улуғ Турсунов

Олим · Фарғона

Тилшунос олим, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1965), Самарқанд университети ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири.

Фаолият:
Олим, Филолог
Ҳақиқий исми:
Улуғ Тошмуҳаммедович Турсунов
Ҳаёт йиллари:
1 сентабр 1905 ♍ — 1971
Туғилган жой:
Қўқон, Фарғона

Биография

Улуғ Тошмуҳаммедович Турсунов — тилшунос олим. У 1905-йил 1-сентябрда Қўқонда туғилган, 1971-йилда Самарқандда вафот этган. Фарғона педагогика техникумини (1924) ва Ленинград шарқшунослик институтини (1930) тугатган. Филология фанлари номзоди (1941), профессор (1958).

Меҳнат фаолиятини Марғилонда мактаб ўқитувчиси сифатида бошлаган, Қўқонда болалар уйи ўқув бўлимини бошқарган. 1930–1936-йилларда Тил ва терминология қўмитаси, Тошкентдаги олий ўқув юртлари, маданий қурилиш илмий тадқиқот институти ҳамда Тил ва адабиёт институтида ишлаган. 1936-йилдан умрининг охиригача Самарқанд университетининг ўзбек тилшунослиги кафедрасини бошқарган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси.

Илмий асарлари ўзбек тили лексикологияси, терминологияси, грамматикаси, диалектологияси ва ривожланиш тарихига бағишланган. «Ўзбек терминологияси масалалари» (1933), «Ҳозирги замон ўзбек тили» (ҳаммуаллифликда, 1960) каби асарлар муаллифи. 1965-йилда унга «Ўзбекистон ССР хизмат кўрсатган фан арбоби» унвони берилган.

Карьера

Мукофотлар

Ҳаёт йўли

  1. 1905
    Туғилиши

    1-сентябрда Қўқонда туғилган.

  2. 1930
    Шарқшунослик институтини тугатиши

    Ленинград шарқшунослик институтини тугатган.

  3. 1936
    Самарқанд университетида

    Ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири бўлган (1971-йилгача).

  4. 1941
    Фан номзоди

    Филология фанлари номзоди илмий даражасини олган.

  5. 1965
    Фан арбоби унвони

    Хизмат кўрсатган фан арбоби унвони берилган.

  6. 1971
    Вафоти

    Самарқандда вафот этган.

Хато топдингизми?

Хато ҳақида хабар бериш

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Таҳририят текшириб, саҳифани тузатади.

Тузатиш таклиф қилиш