Асосий қисмга ўтиш

Хато ҳақида хабар бериш

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Таҳририят текшириб, саҳифани тузатади.

Василий Чиркин

Режиссёр

Театр режиссёри, Тошкент Рус театрининг ташкилотчиларидан ва биринчи бадиий раҳбари, Ўзбекистон ССР санъат арбоби (1936).

Фаолият:
Режиссёр, Театр режиссёри
Ҳақиқий исми:
Василий Александрович Чиркин
Ҳаёт йиллари:
12 август 1884(55 ёш) ♌ — 10 июн 1940

Биография

Василий Александрович Чиркин — театр режиссёри. 1884-йил 12-августда Екатеринбургда туғилган. 1910-йилда Москва филармониясининг драма синфини тугатган.

1910–1912-йилларда Москва Кичик театрида, 1917–1923-йилларда Москва Ҳарбий театрида ишлаган; 1924–1934-йилларда Иваново-Вознесенск, Курск, Брянск, Боку, Свердловск ва Қозон театрларида фаолият юритган.

1934-йилда Тошкентга келиб, Рус театри (ҳозирги Ўзбекистон рус академик драма театри) ташкилотчиларидан ва биринчи бадиий раҳбари бўлган. «Интервенсия», «Аристократлар», «Тубанликда», «Телба кун, ёки Фигаронинг уйланиши», «Отелло», «Момақалдироқ», «Ванюшин болалари», «Пётр I», «Бой ила хизматчи» ва Маннон Уйғур билан ҳамкорликда «Ҳамлет» спектаклларини саҳналаштирган.

Унинг режиссурасига ҳаёт ҳақиқатини ёрқин театр шакллари билан уйғунлаштириш ва Вахтангов услубини сингдиришга интилиш хос. 1936-йилда унга «Ўзбекистон ССР санъат арбоби» унвони берилган. 1940-йил 10-июнда Тошкентда вафот этган.

Карьера

Мукофотлар

Ҳаёт йўли

  1. 1884
    Туғилиши

    12-августда Екатеринбургда туғилган.

  2. 1910
    Таълим

    Москва филармониясининг драма синфини тугатган.

  3. 1917
    Москва Ҳарбий театри

    1923-йилгача Москва Ҳарбий театрида ишлаган.

  4. 1934
    Тошкентга келиши

    Рус театрининг ташкилотчиларидан ва биринчи бадиий раҳбари бўлган.

  5. 1936
    Фахрий унвон

    «Ўзбекистон ССР санъат арбоби» унвони берилган.

  6. 1940
    Вафоти

    10-июнда Тошкентда вафот этган.

Хато топдингизми?

Хато ҳақида хабар бериш

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Таҳририят текшириб, саҳифани тузатади.

Тузатиш таклиф қилиш
Василий Чиркин (1884–1940) — Режиссёр | Shaxs.uz