Биография
Видоий XIX асрда Каттақўрғон адабий муҳитида фаолият юритган ўзбек шоири бўлиб, шу муҳитдаги романтик услуб вакилларидан бири ҳисобланади. Унинг туғилган ва вафот этган йиллари, ҳаёт йўли ҳақида маълумот топилмаган; шоир ҳақида асосан шеърлари орқали фикр юритилади.
Видоий дунёвий адабиёт анъанасига амал қилиб, лирик шеърлар ёзган. Асарларида соф муҳаббат, ваъдага садоқат ва эзгулик мадҳ этилади, маънавий-ахлоқий қашшоқлик, адолатсизлик, жабр-зулм эса қораланади.
Шоир Навоийнинг «Харобот аро кирдим ошуфта ҳол» мисраси билан бошланувчи, байти такрорланиб келадиган таржеъбандига татаббу боғлаб, шундай ўнта таржеъбанд яратган. Бошқа шеърларига ҳам назира битиб, улуғ салафининг ижодий анъаналарини давом эттирган. Тахминан 4 минг байтлик девони бизгача етиб келган.
Ҳаёт йўли
- XIX асрКаттақўрғон адабий муҳитида ижод
Лирик шеърлар, назира ва ўнта таржеъбанд яратган.
Асарлар
- Девон
Тахминан 4 минг байт, бизгача етиб келган