Асосий қисмга ўтиш

Эшмат Ҳайдаров

Қўқонлик хонанда, Ўзбекистон халқ ҳофизи; Ўзбек давлат филармонияси ва радиосининг яккахон хонандаси.

Фаолият:
Хонанда, Халқ қўшиқчиси
Туғилган:
1897
Туғилган жой:
Қўқон, Фарғона

Биография

Эшмат Ҳайдаров 1897-йилда Қўқонда туғилган, хонанда. Кучли ва жозибали овоз соҳиби бўлган. 12 ёшидан катта ашула йўлларини Ҳамроқул Қориевдан ўрганган. Кейинчалик Қўқон, Фарғона ва Тошкент тўйларида қатнашган; 1927-йилдан Тошкентда яшаган.

Ўзбек давлат филармониясида (1936–1945), Ўзбек радиосида (1946-йилдан), Ўзбек давлат эстрадасида (1947–1953) яккахон хонанда бўлган. Репертуарида Фарғона–Тошкент мақом йўллари, катта ашула, ашула ва айрим яллалар бор. 1944-йилда унга Ўзбекистон халқ ҳофизи унвони берилган.

Карьера

Мукофотлар

Алоқадор шахслар

Эшмат Ҳайдаров (1897) — Хонанда | Shaxs.uz