Асосий қисмга ўтиш

Хато ҳақида хабар бериш

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Таҳририят текшириб, саҳифани тузатади.

Тоймас Йўлдошбоев

Олим · Тошкент

Физик олим, академик, физика-математика фанлари доктори, Астрономия институти директори (1983—1995).

Фаолият:
Олим, Физик
Ҳаёт йиллари:
30 июл 1931(80 ёш) ♌ — 19 декабр 2011
Туғилган жой:
Тошкент
  • Ўзбекистон фан арбоби

Биография

Тоймас Соттиевич Йўлдошбоев — физик олим. 1931-йил 30-июлда Тошкентда туғилган. 1954-йилда Москва университетини тугатган. Физика-математика фанлари доктори (1972), профессор (1983), 1994-йилдан Ўзбекистон Фанлар академияси академиги.

Ўзбекистон Фанлар академиясининг Физика-техника ва Ядро физикаси институтларида илмий ходим бўлган, Тошкент давлат университетида ишлаган, Тошкент электротехника алоқа институти проректори (1980—1983) ва Астрономия институти директори (1983—1995) бўлган.

Илмий ишлари юқори энергиялар ядро физикаси, астрофизика ва космик нурлар физикасига оид. Ноёб қурилма ишлаб чиқиб, пионлар ва нуклонларнинг ядро билан ўзаро таъсири характерида муҳим фарқни аниқлаган; «Помир» халқаро ҳамкорлигидаги тажрибалари иккиламчи зарраларда азимутал коррелясиялар кескин ошиши эффектининг кашф этилишига олиб келган.

Мукофотлар

Ҳаёт йўли

  1. 1954
    Москва университетини тугатган

    Москва университетини тугатган

  2. 1972
    Физика-математика фанлари доктори

    Физика-математика фанлари доктори

  3. 1980—1983
    Тошкент электротехника алоқа институти проректори

    Тошкент электротехника алоқа институти проректори

  4. 1983—1995
    Астрономия институти директори

    Астрономия институти директори

  5. 1991
    Фан арбоби унвони

    Фан арбоби унвони

  6. 1994
    Ўзбекистон Фанлар академияси академиги

    Ўзбекистон Фанлар академияси академиги

Хато топдингизми?

Хато ҳақида хабар бериш

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Таҳририят текшириб, саҳифани тузатади.

Тузатиш таклиф қилиш