Биография
Холхўжа Умаров — тошкентлик қурувчи, ишлаб чиқариш новатори. У 1955-йил 2-февралда Тошкентда туғилган. Ўрта мактабни битиргач, 1977-йилдан «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясига қарашли «Тошмахсуспардозқурилиш» акциядорлик жамиятининг 42-қурилиш бошқармасида ишлай бошлаган.
Дастлаб уста бўлган, 1980—2000-йилларда сувоқчилар бригадаси бошлиғи вазифасини бажарган, 2001-йилдан яна уста бўлиб ишлайди. Тошкентда, айниқса 1990-йиллардан кейин қурилган уй-жой, маданий-маиший ва спорт мажмуалари ҳамда саройларни пардозлашда маҳорат кўрсатган, юқори меҳнат унумдорлигига эришган, кўплаб шогирд етиштирган.
1997-йилда унга Ўзбекистон Қаҳрамони унвони берилган.
Мукофотлар
Ўзбекистон Қаҳрамони1997 · Ўзбекистон
Ҳаёт йўли
- 1977Уста
42-қурилиш бошқармасида уста бўлиб ишлай бошлаган (1980-йилгача).
- 1980Сувоқчилар бригадаси бошлиғи
2000-йилгача бригадага раҳбарлик қилган.
- 1997Ўзбекистон Қаҳрамони
Унвон берилган.
- 2001Уста
Шу бошқармада уста лавозимида ишлайди.