Биография
Марямой Саидовна Сатторова — хонанда. У 1964-йил 14-майда Шаҳрисабзда туғилган. Мусиқадан илк сабоқни Э. Боймуродовдан олган, 1990-йилда Тошкент консерваториясини анъанавий хонандалик ихтисослиги бўйича (Ф. Мамадалиев синфида) тугатган.
1988–2000-йилларда Ўзбек давлат филармониясида, 2000-йилдан «Ўзбекнаво» бирлашмасида якка хонанда. Репертуарида «Чоргоҳ», «Феруз», «Самарқанд ушшоғи», «Сувора», «Сарахбори Дугоҳ» каби мумтоз ашула йўллари, бастакорлар асарлари бор. Ижролари икки грампластинка (1983, 1984) ва учта компакт дискка ёзилган, ижодига бағишлаб телевидение икки телефилм (1997, 2000) суратга олган. Европа мамлакатларида гастролда бўлган. 2000-йилда «Ўзбекистон халқ артисти» унвони берилган.
Таълим
- Ўзбекистон давлат консерваториясиОлийгоҳ · 1990
Карьера
- Ўзбекистон давлат филармониясиЯкка хонанда · Тошкент · 1988–2000
Мукофотлар
Ўзбекистон халқ артисти2000 · Ўзбекистон
Ҳаёт йўли
- 1964Туғилиши
14-майда Шаҳрисабзда туғилган.
- 1988Филармонияда
Ўзбек давлат филармониясида якка хонанда бўлиб ишлай бошлаган.
- 1990Консерваторияни тугатиши
Тошкент консерваториясини анъанавий хонандалик ихтисослиги бўйича тугатган.
- 2000Халқ артисти унвони
«Ўзбекистон халқ артисти» унвони берилган; «Ўзбекнаво» бирлашмасига якка хонанда сифатида ўтган.