Мирзо Улуғбек
Тузатиш таклиф қилишМаълумот:
Биография
Мирзо Улуғбек — Амир Темурнинг набираси, Шоҳруҳнинг ўғли. 1394-йилда туғилган, 1409-йилдан Самарқанд ва Мовароуннаҳрни бошқарган.
Унинг буйруғи билан Самарқандда ўша даврнинг энг йирик расадхонаси қурилган. Расадхонанинг асосий асбоби — радиуси қирқ метрга яқин деворий секстант — қуёш, ой ва сайёралар ҳаракатини ўлчаш имконини берган.
Улуғбек ва унинг атрофидаги олимлар 1437-йилда «Зиж» — мингдан ортиқ юлдузнинг ўрни кўрсатилган жадвални тугатган. Бу жадвал бир неча аср давомида Шарқда ҳам, Европада ҳам энг аниқ астрономик маълумотнома бўлиб қолди.
Самарқанд, Бухоро ва Ғиждувонда у қурдирган мадрасаларда диний фанлар билан бирга математика ва астрономия ўқитилган. Улуғбек 1449-йилда ўз ўғли Абдуллатифнинг буйруғи билан ўлдирилган.